1

2016-2017 йилларда дунёда ишсизлар сони 200 миллионга етади

ДУНЁ 20.01.2016, 12:15
2016-2017 йилларда дунёда ишсизлар сони 200 миллионга етади

Бунинг асосий сабаблари сифатида иқтисодий томондан ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг пасайиши билан боғлиқ деб айтилмоқда.

Дунёда ишсизлар сони 2016 ва 2017 йилларда ўсишда давом этади ва 200 млн кишидан ортади. Бундай прогноз Ҳалқаро меҳнат ташкилоти томонида чоп этилди.

Маълум бўлишича, 2015 йилда дунё иқтисодиётининг ўсиши 3,1% фоизни ташкил қилди, бу эса прогноздан 0,5% кам. Иқтисодиётнинг бундай "ожизлашиши" ишсизлик сони ўсишининг давом этишига олиб келади.

Пргонозларга кўра, ишсизлар сони 2016 йилда чамаси 2,3 миллион, 2017 йилда 1,1 миллионга ортиб, 200,5 миллионга етиши мумкин.

Асосий сабаблар сифатида иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларда, хусусан Хитойда ўсиш суратларининг пасайиши, шунингдек, Россия ва Бразилия каби ҳомашё маҳсулотларининг йирик етказиб берувчиларида нархларнинг тушиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1