Сергелида йил охирига қадар ер усти метроси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент Металлургия зводи очилиш маросимида эълон қилди.
– Эсларингизда бўлса, биз коронавирус пандемиясидан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз, деб мақсад қўйган эдик. Бугун бу мураккаб йил якунига етаётганда айтишимиз мумкинки, барча саъй-ҳаракатларимиз ижобий натижасини беряпти. Кўряпсизлар, дунёда нима бўляптию, Ўзбекистонда нима бўляпти. Худо хоҳласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг Сергели йўналишини ҳам очилишини таъминлаймиз. Илоҳим, мана шундай яхши кунларимиз кўп бўлсин, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Янги ҳаёт маҳалласи ва Сергели аҳолиси учун яратилаётган бошқа қулайликлар, ер ости ва ер усти ўтказгичлари, ижтимоий объектлар ва иш ўринларини мужассам қилган урбанизация жараёнлари ҳақида айтиб берди.






