АсосийJamiyat

Ягона электрон тиббий карта, туғилиш ва ўлим бўйича электрон рўйхатлар жорий этилмоқда

'Ягона электрон тиббий карта, туғилиш ва ўлим бўйича электрон рўйхатлар жорий этилмоқда'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова соҳага электрон тизимни татбиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда xs.uz нашри хабар бермоқда.

«Давлат дастурида соғлиқни сақлаш тизимига 25 та банд белгиланган. Шундан 8 тасида асосий ижрочи сифатида, қолган 17 тасида ҳам-ижрочи сифатида иштирок этдик.

8 тадан 3 таси тўлиқ бажарилди, қолган 5 таси йил якунига ниҳоясига етказилади», — деди Боситхонова.

Тизимни электронлаштириш мақсадида фуқароларнинг ягона электрон тиббий карталари, туғилиш ва ўлим бўйича электрон рўйхатлар жорий этилмоқда, дейди вазир ўринбосари.

    Бошқа янгиликлар