“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ОАВ ходимлари учун ташкил этилган пресс-турда Сурхондарё вилоятидаги "Тўполон" сув омбори ва гидроэлектр станциясилари билан яқиндан танишиш чоғида энг қизиқарли манба Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган тарихий хати тўғрисидаги тарихий ёдгорликка кўзимиз тушди.
Бу хат Шароф Рашидовнинг Тўполон гидроузелини қуриш вақтидаги ташрифи давомида қолдирилган. Хат алоҳида махсус идишга солинган ва ўша вақтнинг ўзида мустаҳкам ёдгорлик ичига солинган. Шароф Рашидовнинг мазкур ёшларга васият хати 1982 йил Ўзбекгидроэнерго АЖга қарашли "Тoʻpalang HPD platinium" МЧЖ ҳудудида жойлашган. Тарихий ёдгорлик устига Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган хати тўғрисидаги ва бу хат 2180 йил очилиши лозимлиги ёзилган.
Ҳайратланарлиси шундаки, бу мактубда нималар ёзилганини ҳали ҳеч ким билмайди.
"Даракчи" мухбири
Марям САТТОРОВА






