АсосийJamiyat

Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги аниқланади

'Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги аниқланади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров маълум қилди.

 Унга кўра, психологик тест ва суҳбатлар орқали судьяларнинг дунёқараши, судда бўладиган турли ҳолатларга чидамлилиги, вазиятга баҳо бериш кўникмаси, ҳатто ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги ҳақида тавсиявий характердаги хулосалар олинади.

" - Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Ҳозиргача судьялар фаолияти баҳоланмаганми, бунга қанчалик эҳтиёж бор эди, деган савол туғилади. Бугунги кунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланар эди.

Янги электрон рейтинг натижасида судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади ҳамда бу доимий юритиб борилади. Ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кўриб туради», деди Холмўмин Ёдгоров.

    Бошқа янгиликлар