1

Таиландда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 26.01.2016, 14:08
Таиландда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Таиландда об-ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши беш кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар беради “ТАСС”.

Маълумотларга кўра, вафот этганларнинг аксарияти ёлғиз яшовчи кексалар бўлган. Эрталаб тонгда улар ўз уйларида қалин кўрпаларга ўралган ҳолда топилган.  

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши оқибатида кексалардаги сурункали касалликлар авж олиши оқибатида ўлим ҳолати юз берган.

Таиланд субэкваториал минтақада жойлашганлиги учун аҳолининг аксарият уйлари паст ҳароратга мослашмаган.

Таиланд метеорологик департаментининг маълум қилишича, об-ҳаводаги ўзгариш қироллик ҳудудига ўтган 24 январь, якшанба куни Хитой томондан кириб келган антициклоннинг таъсирида юзага келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1