1

Исроил ва Греция Туркияни “Ислом давлати”дан нефт сотиб олганликда айблади

ДУНЁ 27.01.2016, 10:19
Исроил ва Греция Туркияни “Ислом давлати”дан нефт сотиб олганликда айблади

Исроил ва Греция бош вазирлари Туркияни “Ислом давлати”дан нефт сотиб олганликда айблади.  Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Буни улар Афинадаги музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган. Исроил мудофаа вазири Моше Яалон Анқарани тўғридан-тўғри террорчиларга ҳомийлик қилганликда айблади:

“Барчага маълумки, ИД анчадан бери Туркияга нефтни сотиш орқали ўзини молиялаштиради. Умид қиламанки, бу ҳаракатлар ўз ниҳоясига етади. Туркия ҳукумати терроризм билан курашга қўшилишни кўзда тутаётгани борасида бир қарорга келиш фурсати етди”

Бундан ташқари, Яалон Туркия ҳудуди орқали жангари жиҳодчилар жойлашувига ҳукумат бепарво бўлаётганини ҳам таъкидлади.

Ўз навбатида унинг грециялик ҳамкасби Панос Камменос ҳам Туркия ИД назорати остида бўлган ҳудудда ишлаб чиқариладиган нефтнинг катта қисмини сотиб олиш орқали террорчиларни молиялаштираётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, Камменос Анқарани Европага кириб келаётган  муҳожирлар оқимини чеклаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга чорлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1