Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилди.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизматининг хабар қилишича, ушбу корхоналар маҳсулотларида 2020 йилда ЕИИ га аъзо давлатларнинг карантин остидаги объектлар, шунингдек, помидорнинг жигарранг буришган вируси аниқланмаган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш майдонларини ўрганиш ва республиканинг кўрсатилган минтақасидаги иссиқхоналарнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида берилган маълумот асосида қабул қилинди.
Мавзуга доир: Россияда Ўзбекистондан бораётган помидорларга вирус сабаб таъқиқ қўйилгани юзасидан расмий баёнот берилди






