Адашиб қолган ялқов интернет “юлдуз”ига айланди

ДУНЁ 27.01.2016, 22:47
Адашиб қолган ялқов интернет “юлдуз”ига айланди

Эквадор йўл хизмати ходимлари адашиб қолган ва одамлардан ёрдам кутаётган кичик ялқовни қутқариб қолди. Ижтимоий тармоқлар ёрдамида ялқов бутун дунёга танилди, деб ёзади “Моя планета” нашри.

Эквадорнинг Лос-Риос провинцияси йўл хизмати ходимлари 22 январь куни устунга суяниб олган жажжи ялқовни кўриб қолган. Улар ялқовни суратга олиб, бу суратни Эквадор транспорт комиссиясининг Facebook`даги саҳифасига жойлаштиради. Ҳозирги кунда сурат 50 мингдан кўпроқ “Лайк” йиққан. Ялқовнинг суратини ижтимоий тармоқнинг 16000 фойдаланувчиси ўз саҳифасида эълон қилган.

Ижтимоий тармоқда келтирилишича,ялқовни топиб олган йўл хизмати ходимлари уни дарҳол ветиринар кўригига олиб борган. Шифокорлар уни соғлом деб топган.

Йўл хизмати ходимлари ҳозирда ялқовнинг ўзи учун мос шароитда яшаётганини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1