Зайнаббегим Юнусова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон муаллифлигида янги мусиқий телелойиҳа амалга оширилиши режалаштирилди.
Ҳозирда ташкилий ишлар ва кастинг жараёни бошланиш арафасида. Амалга ошириладиган лойиҳа қаттиқ сир тутилаётган бўлсада, уни мусиқий танлов эканини билиб олдик. Лойиҳанинг мақсади эса санъатга ва мусиқага бефарқ бўлмаган болалар орасидан энг иқтидорлисини танлаб олишдир.
Агар сиз ҳам ушбу кастингда фарзандингиз иштирок этишини истасангиз қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ва танлов шартлари билан батафсил танишишингиз мумкин.
Тел.: +99871 253-99-40; +99894 678-44-08; + 99890 947 71 00.





