1

Саудия Арабистонида терроризмга алоқадорликда гумонланаётган 9 нафар америкаликлар қўлга олинди

ДУНЁ 01.02.2016, 11:05
Саудия Арабистонида терроризмга алоқадорликда гумонланаётган 9 нафар америкаликлар қўлга олинди

Саудия Арабистонида терроризмга алоқадорликда гумонланаётган 33 киши қўлга олинди, деб хабар беради “Вести” нашри. Қўлга олинганлар орасида чет эл мамлакатлари, жумладан АҚШ ва Қозоғистон фуқаролари ҳам бор.

Полициячилар тўққиз нафар америкаликлар ва Қозоғистон фуқароси, икки нафар суриялик, индонезиялик ва филиппинликларни қўлга олгани таъкидланмоқда.Бундан ташқари, полициячилар 14 нафар Саудия Арабистони фуқаросини, уч нафар яманликларни, бир нафар БАА ва Фаластин фуқаросини қўлга олишга муваффақ бўлди.

29 январь куни Саудия Арабистонидаги Имом Розий масжидида намоз ўқилаётган пайтда икки худкуш террорчи киришга уринган. Хавфсизлик хизмати ходимлари масжидга кириш йўлида икки террорчини қўлга олган. улардан бири ўзини портлатиб юборган. Шундан сўнг полициячилар ва террорчилар ўртасида отишма бошланиб кетган. Иккинчи террорчи қўлга олинган, унинг ёнидан портловчи ускуналар топилган. Теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 36 киши, хусусан уч нафар хавфсизлик ходимлари яраланган.

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1