1

“Ислом давлати”(ДАИШ) 20 нафар жангарисининг бошини танасидан жудо қилди

ДУНЁ 01.02.2016, 11:22
“Ислом давлати”(ДАИШ) 20 нафар жангарисининг бошини танасидан жудо қилди

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўзининг 20 нафар жангарисини ўзбошимчалик учун қатл этди, деб хабар беради “Вести” нашри.

Жангарилар Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида қўлга олинди ва жазога тортиш учун шариат судига топширилди. Суд жангариларнинг бошини танасидан жудо қилиш жазосини тайинлади.

Қатл шаҳар марказида, террорчилик гуруҳи раҳбарлари ва юзлаб жангарилар иштирокида амалга оширилди.

Ироқдаги ҳудудининг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Мосул шаҳри “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг асосий маркази бўлиб қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1