“Боко Харам” террорчилик гуруҳи 80 нафар нигерияликларни қатл этди

ДУНЁ 01.02.2016, 12:04
“Боко Харам” террорчилик гуруҳи 80 нафар нигерияликларни қатл этди

“Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳи нафақат Сурия ва Ироқда, балки бошқа давлатларда ҳам ўзининг жирканч ишлари билан шуғулланмоқда.

“Ислом давлати”(ДАИШ)га содиқликда қасам ичган “Боко харам” террорчилик гуруҳи Нигерия шимолий-ғарбидаги қишлоқлардан бирида теракт содир этди.

“Вести”нинг хабар беришича, теракт оқибатида 80 нафар нигерияликлар ҳалок бўлди.

“Боко харам” ҳужум қилган қишлоқ аҳолисининг аксарият қисмини христианлар ташкил этади. Бахтли тасодиф туфайли террорчилар ҳужумидан омон қолган гувоҳларнинг айтишича, террорчилар ҳеч кимга шафқат қилмаган. Улар қишлоқ аҳолисини бир бошидан отиб ташлаган ёки тириклай ёқиб юборган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1