Канада пойтахтида отишма юз берди

ДУНЁ 01.02.2016, 15:01
Канада пойтахтида отишма юз берди

Канада пойтахти Оттава шаҳрининг ғарбий қисмида бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир одам яраланади. 
Шифокорларнинг маълумотларига кўра, яраланган одамнинг аҳволи оғир. 
Полиция томонидан гумондорлар қидирилиб, воқеага гувоҳ бўлган кишилар сўроқ қилинмоқда. Яқинда Канаданинг Торонто шаҳри марказий қисмида рўй берган отишмада икки киши ҳалок бўлган ва уч киши яраланган эди, деб хабар беради ТАСС.
Отишмага жанжал сабаб бўлган деб гумон қилинмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, беш кишилик гуруҳ таркибида бўлган эркак шерикларига қарата ўт очган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1