1

Олимлар 2016 йилда ҳаво ҳарорати рекорд даражада баланд бўлишини башорат қилмоқда

ДУНЁ 02.02.2016, 22:02
Олимлар 2016 йилда ҳаво ҳарорати рекорд даражада баланд бўлишини башорат қилмоқда

Буюк Британиялик олимлар яқин беш йил ичида сайёрамизда ҳаво ҳарорати кескин ошишини башорат қилмоқда, дея хабар беради The Guardian.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай жараёнга Тинч океаннинг экваториал қисмидаги сув қатламида ҳароратнинг тебраниши сабаб бўлади. 

Улар 2016 йил метереологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлишини, ҳаво ҳарорати йилдан-йилга ошишини таъкидлашмоқда.

Улар бераётган маълумотлар янада аниқроқ бўлиши учун тадқиқотларни тўхтамай, чуқур изланишлар билан олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1