1

“Ислом давлати”нинг “Халифат овози” радиостанцияси портлатилди

ДУНЁ 02.02.2016, 22:18
“Ислом давлати”нинг “Халифат овози” радиостанцияси портлатилди

Америка ҳарбий ҳаво кучлари бомбардимони томонидан Афғонистонда террорчилар ташкил этган “Халифат овози” радиостанцияси портлатилди, дея хабар беради Американинг ABC News телеканали.

НАТОнинг Афғонистондаги расмий вакили, полковник Майк Лоухорн 1 февраль куни Америка ҳарбийлари Афғонистоннинг Нангархар вилоятида ин қурган террорчиларга қарши кучли ҳаво зарбалари берилганлигини тасдиқлади.

Хабарларга кўра, 21 нафар террорчи ҳалок бўлган, улардан 5 нафари радиостанцияда фаолият юритган.

Афғонистондаги аҳолининг 90 фоизида телевизор, интернет йўқлиги боис ушбу радиостанция мамлакатда жуда машҳур бўлган.

Афғонистонда 175 га яқин радиостанция мавжуд. “Халифат овози” радиостанцияси ёшларни террорчи гуруҳларга жалб этиш, яъни ташвиқотлар билан шуғулланган. “Ислом давлати” террорчилари Афғонистон билан Покистон чегарасида янги “Халифат” деб номланган музофотни барпо этишни мўлжаллаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1