Ғарб оммавий-ахборот воситаларининг хабар беришича, ажрашиш ташаббуси Бред Питтдан чиққан.
Ҳеч кимга сир эмаски, Голливуднинг бу машҳур оиласида охирги йилларда турли низолар, жанжаллар, келишмовчиликлар юз бермоқда. Уларнинг никоҳи бекор қилингани расман эълон қилинмаган бўлса-да, бу воқеанинг яқин кунларда амалга ошиш эҳтимоли мавжуд.
Ашрашиш ташаббуси Бред Питтдан чиқди, Анжелина Жоли намунали оила тимсолини сақлаб қолиш мақсадида эридан бу масалани кечиктиришни илтимос қилди. Жуфтлик аввал Анжелина Жоли режиссёрлик қилган “Дарё бўйида” фильмининг премьерасини кутди. Фильм муваффақиятсизликка учрагач, Анжелина Бреддан унга икки ёқлама зарба бермасликни сўради. Бугун барча оммавий-ахборот воситалари “Оскар” мукофоти тақдимот маросимига уларнинг биргаликда ташриф буюриш-буюрмаслик масаласини муҳокама қилишмоқда. Миш-мишларга қараганда, Брэд Питт тадбирга ёлғиз ўзи келишни режалаштирган. Бу воқеалар Анжелина Жолининг соғлигига ёмон таъсир кўрсатганлиги боис у охирги пайтларда тез-тез психолог хизматига мурожаат қилмоқда. Шоу-бизнес оламида намунали оила соҳиби ва соҳибаси деб юритилган Бред Питт ва Анжелина Жоли бугунги кунда, ҳаётда “Бахтли эр-хотин” ролини қойилмақом қилиб, ижро этишмоқда.





