1

Боливияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 03.02.2016, 16:46
Боливияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Боливиянинг ғарбида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўн ёшли чақалоқ ҳам бўлган, деб хабар беради “ТАSS”. 

Йўл-транспорт ҳодисаси Потоси ва Орору департаментлари оралиғидаги шосседа юз берди. Ҳозирда воқеа тафсилотларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар аниқлик киритмоқда.

Хабарда келтирилишича, амалдаги солиқ тизимидан норози бўлиб, йўлни тўсиб қўйган транспорт компанияларининг намойиши оқибатида, автобус ҳайдовчиси доимий йўналишини ўзгартирганлиги сабабли, ағдарилиб кетган бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1