АсосийJamiyat

Яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар Амур вилоятига ишга юборилади

'Яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар Амур вилоятига ишга юборилади'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерацияси Амур вилоятидаги “Мурад” МЧЖ билан имзоланган шартномага асосан Агентликнинг Наманган вилояти филиалида иш берувчи вакили иштирокида танлов ўтказилди дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати. 

Танловда иштирок этган 270 нафар фуқародан 250 нафари танлаб олинди. Ушбу фуқаролар январь ойи якунига қадар қурилиш ишларига юборилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар асосида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия даврида аҳолини хорижга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича Россиядаги йирик иш берувчилар билан келишувларга эришилган.

Келишувларга мувофиқ, ўтган даврда Агентлик томонидан Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қурилиш объектлари учун Наманган вилоятидан 600 дан ортиқ фуқаролар ишга юборилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар