Хонанда Шаҳзода ўзининг Instagram`даги саҳифасида мухлисларини алданиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Унинг маълум қилишича, номаълум шахслар хонанда Шаҳзоданинг 2016 йил 27 августь куни Германиянинг Гамбург шаҳрида концерт бериши ҳақидаги ёлғон маълумотларни тарқатмоқда.
Шаҳзода ижтимоий тармоққа қуйидаги суратни жойлаб, “Бу ёлғон хабар” дея изоҳ қолдирди.






