1

Шавкат Мирзиёев: «Эплай олмаса, Ғаниевни ишдан оламан»

ЖАМИЯТ 22.01.2021, 21:41
Теглар: Шуҳрат Ғаниев
Шавкат Мирзиёев: «Эплай олмаса, Ғаниевни ишдан оламан»

Аввал хабар қилганимиздек, бугун давлат раҳбари 22 январ куни Бухоро вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Вилоят ҳокими тасдиқланган бу тадбирда Бухоро вилояти олдида турган қатор вазифалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

“Қишлоқ хўжалигимиз жуда орқада. Шахсан мени мутлақо қониқтирмайди. Бухоро қишлоқ хўжалигида сувни икки баробар кўп ишлатяпти. Бу сув қанча меҳнат билан етиб келаётганини биласизларми? Жуда кўп электр энергияси сарфлаяпмиз. 

Сувни тежашни қачон ўрганамиз? Томчилатиб суғоришни қачон кенгайтирамиз? Мен Хўжаевни қаттиқ огоҳлантирдим. Агар эплай олмаса ишдан оламан. Яқинда икки вазирни ишдан олдим, буни ҳам оламан. 

Қишлоқ хўжалигимиз ҳам қониқтирмайди. Ҳалигача собиқ иттифоқ услубида ишлаяпмиз. Мен 1993 йилда Европага борганимда кўрганман, тупроққа тушадиган ҳар бир томчи сув, ҳар грамм ўғитнинг аниқ ҳисоб-китоби бор. Биз қачон ҳосилдорликни, даромадни кўпайтирамиз?! 

Ғаниевни [бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев - таҳр.] ҳам огоҳлантирдим, тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади”, – деди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Ғаниев 2020 йил сентябрида бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

 

Шарҳлар

Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинди — ОАВ

12.10.2020, 20:53

Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими, яқинда бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаган Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда «xabar.uz» ёзмоқда.Унга кўра, Ш. Ғаниев пойтахтдаги...
Бош прокуратура Фарғона вилояти хокими бўйича суриштирув бошлади

19.12.2019, 11:58

Бош прокуратура томонидан Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда...
Фарғона ҳокими нега жавобгарликка тортилмаётганига Светлана Ортиқова жавоб берди (видео)

19.12.2019, 11:38

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Kun.uz мухбири билан суҳбатда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ сўнгги хабарларга муносабат билдирди.«У жавобгарликсиз қолаётганидан Бош прокуратуранинг хабари...
Шуҳрат Ғаниев: “Отамнинг ҳаётини ўзимга идеал қилиб олганман”

17.12.2019, 08:41

Аввал хабар берганимиздек, кеча Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Мазкур учрашувда Шуҳрат Ғаниев болалиги ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1