АсосийShou-biznes

Фотиҳ НАСИМОВ: “Ҳилол Насимовнинг ўғли бўлиш қийин!”

Ёш бўлишига қарамай ўзининг салмоқли роллари билан бугун халқ назарига тушган актёр Фотиҳ Насимовни таҳририятимизга ташрифидан фойдаланиб, сухбатга чорладик. Актёрдан отаси ва профессионал соҳадага ҳамкасби, режиссёр Ҳилол Насимов билан ота-бола муносабатлари тўғрисида тўхталишини сўрадик. Фотиҳ бу мавзуда очиқ гапирди...

- Фотиҳ айтингчи, Ҳилол Насимовнинг ўғли бўлиш осонми?

-  Қийин! Чунки бу инсонга муносиб фарзанд бўлишингиз керак. Бу эса ўзига яраша масъулият талаб этади. Ўзингизни тутишингиздан тортиб, фикрлашингизгача халқ кузатувида бўлади... Халқ ардоғидаги одамнинг фарзандимимсиз, шунга яраша юришингиз керак. Бошқаларга намуна бўлишингиз шарт! Доим дадамга муносиб фарзанд бўлишга харакат қиламан.

-  Ҳилол ака қаттиқўл режиссёр эканлиги бизга маълум, у оилада қандай ота?

-  Мехрибон инсон. Шу билан бирга жуда талабчан! Ҳар сохани тушунганлари учун биздан ҳар соҳада маслахатларини аямайдилар. Ота фарзанди учун нимани қилиши керак бўлса баърини қилади. Овга, оилавий айланиш ва дам олишларга бирга чиқамиз.

- Санъат соҳасидаги оталар одатда фарзандларига кўп вақт ажратолмайди...

- Бизда аксинча. Кичкиналигимдан ҳатто хизмат сафарларига бирга олиб юрардилар. Шу қадар яқин бўлганмизки, улардаги санъатга бўлган мухаббат қон-қонимизга сингиб кетган. Мен бугун санъат билан яшайман, нафас оламан.

-  Фикрингизни айтишга келгандачи, эркин айта оласизми?

-  Ҳа, дадам билан дўст каби мулоқотда бўламиз. Айрим тенгқурларим ўзини қийнаётган сирини бировга дўсти йўқлиги учун ҳам айтолмай юради. Мен эса дадам билан ҳар қандай масалада бемалол маслахатлаша оламан. Оддий маишийдан тортиб жиддий нарсагача биз отам билан ҳамфикрмиз. Шу жиҳатлари менга ёқади ва бу биз ўғилларини омадимиз бўлса керак.

- Ижро этган ролларингиз учун мақтов эшитасизми?

- Албатта. Улар керак жойда бизга танбеҳ ҳам беришлари, зарур бўлганда эса руҳлантиришлари мумкин.   

Ёдгорбек ЮКСАЛ

 

    Бошқа янгиликлар