50 мамлакатда Оксфорд университети мутахассислари томонидан ўтказилган БМТ сўровномаси иштирокчиларининг 64 фоизи иқлим ўзгаришини глобал фавқулодда вазият деб билади.
Бу дунё аҳолисининг ярмини қамраб олган сўровнома. Унда 18 ёшгача бўлган ярим миллиондан зиёд ёшлар овоз беролмайди.
Сўровномани ташкил этган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ҳукуматларга иштирокчиларнинг ёши, жинси ва маълумот даражаси бўйича ажратилган овоз бериш тафсилотларини тақдим этади. Кўпгина мамлакатлар учун бу иқлим ўзгариши мавзусидаги жамоатчилик фикрини биринчи батафсил ўрганишдир.
БМТ 2021 йил сайёрани ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар учун муҳим йил эканлигини таъкидлади.
2021 йил ноябр ойида Глазгода иқлим саммити бўлиб ўтади, унинг иштирокчилари муҳим қарорларни қабул қилишлари керак.
Респондентларга иқлим ўзгаришини фавқулодда ҳолат деб ҳисоблайдиларми йўқми каби саволлар берилди. Бундан ташқари ушбу, олтита йўналишда: иқтисодиёт, энергетика, транспорт, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, табиат ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни қўллаб-қувватлаяптими деган саволга жавоб беришлари сўралди.
Натижаларга кўра, кўпчилик ўз ҳукуматларидан иқлим ўзгаришига қарши янада шижоатли чоралар кўришни исташади. Масалан, атмосферага зарарли чиқиндилар миқдори бўйича "етакчи" ўнта мамлакатдан саккизтаси аҳолиси қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни қўллаб-қувватламоқда.
"Сўров натижалари шуни кўрсатадики, яшаш жойи, жинси, ёши ва маълумот даражасидан қатъи назар, аҳолининг барча қатламлари томонидан иқлим ўзгаришини юмшатиш бўйича кенг жамоатчилик кўмаги мавжуд", - деди БМТ Тараққиёт Дастури раҳбари Aхим Штайнер.
Тадқиқотнинг статистик хатоси тахминан икки фоизни ташкил қилади. Ўрмонларни ва ерларни муҳофаза қилиш (54%), қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш (53%), экологик тоза қишлоқ хўжалигига ўтиш (52%) ва "яшил" ни яратиш бўйича тадбирларга энг катта ёрдам кўрсатилмоқда.