1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 08.02.2016, 11:18
Кун ҳикмати

Бошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунингға айлагали нур фош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

 ***

Бўлмаса ишқ икки жаҳон бўлмасин,

Икки жаҳон демаким, жон бўлмасин.

Ишқсиз ул танки онинг жони йўқ,

Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ.

 ***

Айш, Навоий, неча дилкашдурур,

Лек адаб бирла ҳаё хушдурур.

***

Бефойда сўзни кўп айтма ва фойдалиғ сўзни эшитурдин қайтма.

***

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур қолса яхшилиқ била от.

***

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут,
Ўтган гар эрур ямон, таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши, тасарруфни унут.

Алишер Навоий

9 февраль –

Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кунга 575 йил тўлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1