АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига генерал-майор махсус унвонини берди

Президент Аманбай Орынбаевнинг ички ишлар тизимидаги кўп йиллик меҳнати ва Қорақалпоғистон ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этди.

'Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига генерал-майор махсус унвонини берди'ning rasmi

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қора қалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда тадбиркорлик, таълим, тибби ёт, чорвачилик ва бошқа соҳалардаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Орынбаевга генерал-майор махсус унвони берилди.

Махсус унвон унга ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига генерал-майор махсус унвонини берди - Darakchi.uz