АсосийСИËСАТ

Зироат Мирзиёева Сеулда маданий дастурда иштирок этди

Дастурдан анъанавий корейс рақслари ва мусиқий асарлар ўрин олди.

'Зироат Мирзиёева Сеулда маданий дастурда иштирок этди'ning rasmi

“Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги биринчи саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сеул шаҳрида маданий дастурда иштирок этди.

Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгул Жапарова билан биргаликда “Чон Ва Дэ” қароргоҳида ташкил этилган маданий дастурда қатнашди.

Дастур аввалида Биринчи хонимлар анъанавий чой маросимида иштирок этиб, маданий мулоқотни ривожлантириш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шундан сўнг юқори мартабали меҳмонларга Кореянинг бой маданий меросини намоён этувчи концерт дастури тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар

    Зироат Мирзиёева Сеулда маданий дастурда иштирок этди - Darakchi.uz