АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева жамоаси билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Уларда устувор вазифалар белгиланиб, долзарб масалалар таҳлил қилинади, турли ечимлар муҳокама қилиниб, самарали ёндашувлар танлаб олинади.

'Саида Мирзиёева жамоаси билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жамоаси билан яқин келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган йирик лойиҳалар ва устувор йўналишларни муҳокама қилди.

"Администрацияда жамоамиз билан катта ақлий ҳужум ўтказдик. Муҳим йўналишлар ва яқин келажакда амалга оширишимиз мумкин бўлган йирик лойиҳаларни муҳокама қилдик", — деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, бундай очиқ мулоқотлар доимий равишда ўтказиб келинади. Уларда устувор вазифалар белгиланиб, долзарб масалалар таҳлил қилинади, турли ечимлар муҳокама қилиниб, самарали ёндашувлар танлаб олинади.

"Ҳар бир масаланинг бутун жамоа иштирокида батафсил муҳокама қилиниши кўпроқ имкониятларни кўриш ва самарали ечимларни топишга ёрдам беради", — деди Администрация раҳбари.

Йиғилиш якунида аниқ вазифалар белгиланиб, Президентга тақдим этиладиган таклифлар шакллантирилади.

    Бошқа янгиликлар