АсосийDunyo

БАА мамлакатдаги чет элликларга фуқаролик олиш имкониятини бермоқда

'БАА мамлакатдаги чет элликларга фуқаролик олиш имкониятини бермоқда'ning rasmi

Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) бир қанча талаблар асосида чет элликларга фуқаролик олиш ҳуқуқини беради. Бу ҳақда rbc.ru хабар берган.

Хабарда айтилишича, фуқароликка даъвогарларнинг аризалари ҳукумат ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади. Фуқаролик олиш усҳун, хусусан, инвесторлар, ихтирочилар, олимлар, шифокорлар, рассомлар ва уларнинг оила аъзолари даъвогарлик қилиши мумкин. Ҳар битта тоифа учун муайян талаблар белгиланган.

“Биз қонунга тузатишлар киритдик, улар БAA фуқаролигини тақдим этиш имконини беради… Янги қарор бизнинг ривожланишимизга ҳисса қўшадиган истеъдодли одамларни жалб этишга қаратилган”, – деди БAA бош вазири, шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум Тwиттеръда.

Маълумотларига қараганда, БAA фуқаролигини қўлга киритиш учун бир қанча шартларни бажариш керак:

•  Инвесторлар БAA ҳудудида кўчмас мулкка эгалик қилиши ёки мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан маъқулланадиган битта ёки бир нечта патентларни қўлга киритиши керак;

•  Шифокорлар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар ноёб ёки БAA учун ўта зарур бўлган илмий соҳада ишлаши, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 10 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак;

•  Олимлар олий таълим муассасасида, тадқиқот марказида ёки хусусий секторда фаол тадқиқотчилик фаолияти билан шуғулланиши керак. Бундан ташқари, улар камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиши ва нуфузли илмий мукофотлар совриндори бўлиши керак;

•  Ижодий касблар вакиллари маданият ва санъат соҳаси пешқадамлари бўлиши, шунингдек, халқаро мукофотлар соҳиблари бўлиши керак.

Блоомберг ёзишича, БAA Форс кўрфази мамлакатлари орасида биринчи бўлиб чет элликларга фуқаролик тақдим этишни жорий қилди. Илгари бу фақат истисноли ҳолатлардагина мумкин эди. Бу шу билан боғлиқки, мамлакатлар фуқаролигига эга бўлганларга давлатдан жиддий имтиёзлар берилади. Aйни вақтда, агентлик қайд этишича, БAA аҳолисининг 80 фоиздан ортиғини бошқа мамлакатлар фуқаролари ташкил этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар