Айни дамда қутқарувчилар воқеа жойида қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Душанба куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманида жойлашган Цзиншин қишлоғида рўй берган ер кўчиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 4 киши бедарак йўқолди.
Ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг яқинлари билан психологлар иш олиб бормоқда.





