2016 йилнинг 9 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ли Ук Ҳён билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлиги ҳамда икки томон алоқаларидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.





