1

Хитойда Зика вируси юқтирилган илк ҳолат қайд этилди

ДУНЁ 10.02.2016, 09:56
Хитойда Зика вируси юқтирилган илк ҳолат қайд этилди

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, Хитойда илк бор Зика безгаги билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

Айни дамда беморнинг аҳволи яхшиланмоқда. Цзянси провинциясининг 34 ёшли фуқароси Венесуэлада бўлиб, у ерда 28 январь куни иситмаси кўтарилган, боши оғриб, айланиши кузатилган. 5 февраль куни у Ватанига қайтгач касаллик аниқланиб, бемор карантинга жойланган.

Маълмотларга кура, мамлакатда жуда совуқ ҳаво ҳукмрон бўлганлиги сабабли ушбу вируснинг тарқалиш хавфи жуда паст.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1