АсосийЖАМИЯТ

Агар битта дарахт кесилса, ўша куни ариза ёзиб ишдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо эт...

'Агар битта дарахт кесилса, ўша куни ариза ёзиб ишдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган. Ушбу танлов кўпчилик томонидан қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган эди.

Бугун, 13 февраль куни “Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига  бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда пойтахт ҳокимининг маълум қилишича, “Истиқлол” мажмуаси Мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛЛА барпо этилишини кўзда тутади. Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди.  

Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стелла атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган ҳиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахт тегилмайди. 

"Агар бирорта дарахтга тегилса мен ўша куни ариза ёзиб, ишдан кетаман", - дея ваъда берди Ортиқжўхаев. 

Бошқа янгиликлар