1

Обама селфига тушишни ёқтирмаслигини айтди

ДУНЁ 11.02.2016, 16:26
Обама селфига тушишни ёқтирмаслигини айтди

АҚШ президенти Барак Обама унга селфига тушиш ёқмаслигини айтди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Обаманинг таъкидлашича, селфи бошқа инсониятга хос алоқа воситаларининг, хусусан қўл бериб кўришишнинг ҳам ўрнини босиб кетмоқда. 

Давлат раҳбари мазкур фикрларни 10 февраль куни Иллинойс штатидаги “Хуглэнд” санъат марказида қилган чиқиши давомида айтди. 

“Мен илк сайловолди пойгасига киришган пайтимда ҳам смартфонлар бўлганида, балки президент бўлиш қарорини қабул қилишга иккиланардим. Сабаби ҳозир одамларнинг телефонлари бор ва уларнинг бир-бирига муҳтожлиги қолмаган, — деди Обама. 

Сўнг у селфи олиш саҳнасини одамларнинг кўз ўнгида гавдалантирди ва хаёлий суҳбатдошига қарата: “Ҳой, умуман олганда, мен шундоққина ёнгинангда турибман”, деди.

“Шунинг учун, биз бугун селфига тушмаймиз. Аммо истаганингизча бир-биримиз билан қўл бериб кўришамиз”, — деди президент йиғилганларга қарата.

Маълумот учун, Барак Обама ўтган ойда Вашингтон шаҳрида Конгресга мурожаати пайтида ўзи билан селфи тушмоқчи бўлган кишига рад жавобини берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1