1

Венесуэлада Фавқулодда ҳолат эълон қилинди

ДУНЁ 12.02.2016, 06:32
Венесуэлада Фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Венесуэла Парламенти мамлакатда озиқ-овқат етишмгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Оппозиция томонидан бўлган депутатларнинг фикрича, асосий маҳсулотлар бўйича танқислик 87 фоизга етади.

Озиқ-овқат инқирози сабабли Венесуэла иқтисодиётида аҳвол танг, бугунги кунда озиқ-овқат ишлаб чиқармаётган миллий корхоналар сони 300 тага етди, дея хабар беради РИА Новости. Депутатлар БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва ЮНИСЕФга 30 миллион аҳоли яшаётган мамлакатдаги вазиятни ўрганиб кетиш учун эксперт юборишларини сўраб мурожаат қилди.

Венесуэладаги вазият нефть баҳоси тушгани ҳамда қонунчиқарувчи ва ижро этувчи ҳукумат орасида институцион инқироз юзага келган билан боғлиқ.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1