АсосийDunyo

Қалбаки дорилардан, эҳтиёт бўлинг!

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотига кўра, қалбаки дори-дармонлардан сайёрамизда минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда. Бундай жиноятнинг олдини олиш учун Европа Кенгашининг ташаббуси билан 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб “Медикрим” ҳалқаро конвенцияси кучга кирди, деб хабар берди “Еuronews” нашри.

Сохта дори-дармонлар инсон соғлигига жиддий хавф солади. Бу медикаментлар таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, ҳаттоки инсонинг дунёдан кўз юмишига ҳам сабаб бўлади. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган статистик маълумоти бўйича, йилига безгак касалидан кўра, дори-дармондан заҳарланиш оқибатида 200 мингдан ортиқ киши вафот этади. “Жарроҳлик операциясини бошидан ўтказаётган ёш болага адреналин деб қилинган укол ўрнида сув бўлса, бу боланинг ўлимини қанча пул билан баҳолаш мумкин? Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупция инсон кулфатида, бахтсизлигида ўз аксини топади”, – дейди Transparency International ташкилоти раҳбари Угет Лабель.

2005 йилда Кенияда ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, бу мамлакатдаги дори-дармонларнинг 30 фоизи қалбаки, яъни сув ва бўрдан иборат бўлган. Сохта дармон-савдоси наркобизнес ва қалбаки пул ясашдан кўра 20-25 баробар кўпроқ даромад келтиради. Масалан, қалбаки пул ясаш 20 минг доллар, қалбаки сигарета ишлаб чиқариш 43 минг доллар фойда келтирса, сохта дори-дармон ишлаб чиқариш 200 мингдан 450 минг долларгача соф даромад келтириши мумкин.

Бу балодан фақатгина ночор давлатлар эмас, балки АҚШ ва Буюк Британиядек қудратли давлатлар ҳам четда қолмади. Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкасида бу кўрсаткич 70 фоизни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар