Бугун 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги муҳташам тўйхоналардан бири “Версаль”да хонанда Отабек Муталхўжаевнинг висол оқшом бўлиб ўтди.
“Qalampir.uz” сайти хонанданинг тўйидан тўғридан-тўғри репортаж тайёрлади.
Нашрнинг маълум қилишича, Отабек ва Дилзодахонларнинг тўй оқшомига ўзбек шоу бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари - режиссёрлар, актёр ва актрисалар, хонандалар ташриф буюрди.
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Хосият Ҳусанова, Зиёда Қобилова, актрисалар Ҳалима Ибрагимова, Шаҳзода Муҳаммедова, Муқаддас Саъдуллаева,Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова, Севара Солиева,хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Шохруҳхон, Масрур Усмонов, Манзура ва бошқалар. Бу қаторни узоқ давом эттириш мумкин.


















