Япония бош вазири хотинига итларга мўлжалланган дорини ичирганини айтди

ДУНЁ 15.02.2016, 10:14
Япония бош вазири хотинига итларга мўлжалланган дорини ичирганини айтди

Япония бош вазири Синдзо Абэ ўзининг парламентдаги чиқишида рафиқасига янглишиб, итлар учун мўлжалланган биофаол қўшимчани ичиргани ҳақида гапириб берди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Синдзо Абэнинг айтишича, у Японияда оммалашган антиоксидантни харид қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, худди шу препарат итларнинг соғлиғини сақлаш учун ҳам қўлланилар экан.

“Кунлардан бир кун мен рафиқамга сезамин бердим. У дорининг ҳаммасини ичиб юборди. Шундан кейингина биз бу дорининг ҳайвонлар учун мўлжалланганини билиб қолдик”, —дейди бош вазир.

Сиёсатчи дорининг таркибини текшириб кўради ва уларнинг мутлақо бир хил таркибга эга эканлигига амин бўлади.
Синдзо Абэнинг рафиқаси Акие Абэ Японияда нозик диди ва ўзининг бой юмор ҳисси билан машҳур. Бош вазир итлар учун мўлжалланган биофаол қўшимча ҳақидаги рафиқасининг фикрини маълум қилмаган.

Абэ бу воқеани бир сабаб туфайли ёдга олди. Музокаралар жараёнида депутатлардан бири ҳайвонлар учун мўлжалланган маҳсулотлардан уларнинг эгалари ҳам фойдаланса, бундай маҳсулотларга истеъмол солиғи қийматини ошириш таклифини киритди.

Сезамин— ўзида шамоллашга қарши ҳамда антиоксидант воситаларни сақловчи хусусиятларга эга озуқавий қўшимча.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1