1

“Ислом давлати” АҚШга ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда

ДУНЁ 15.02.2016, 10:35
“Ислом давлати” АҚШга ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда
“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи АҚШга ҳужум уюштириши мумкин. Бу ҳақда марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннаннинг сўзларига асосланиб, “Korrespondent.net” хабар бермоқда.
 
Жон Бреннан террорчиларнинг ҳужумни уюштириш имкони деярли мавжуд эмаслигини ҳам айтиб ўтди.
 
"Мен ўйлашимча, улар ўз шахсий таркибини, қуролларини, материалларини ва ҳужумни уюштириш учун зарур бўлган бошқа нарсаларни олиб киради”, –дейди Бреннан. “Уларнинг режалари ҳақида биз биламиз, шунинг учун уларнинг муваффақият қозонишига ишонмайман”
 
Бреннанинг фикрига кўра, террорчилар бундай ҳаракатлари сабаби сифатида Ғарб ва мусулмон давлатлари ўртасидаги зиддиятларни кўрсатишга уринмоқда.

“Террорчиларнинг АҚШ уларнинг мамлакатларини назорат остига олиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатдан йироқ”, – дейди Бреннан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1