1

“Соғлом авлод учун” фонди 11 нафар бемор болани Германияга даволаниш учун юборади

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 12:26
“Соғлом авлод учун” фонди 11 нафар бемор болани Германияга даволаниш учун юборади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. 

Ушбу лойиҳалар доирасида 17 феврал куни Тошкент Халқаро Аэропортидан 11 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетади.
2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. 

Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланилади. 2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2015 йил давомида республика бўйича жами 166 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 25448,8 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.
Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2015 йил давомида 226 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 30475,0 минг сўмни ташкил этди.

21 феврал куни Германия Республикасидан аввалроқ соғломлаштиришга юборилган 13 нафар бола юртимизга қайтиб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1