1

Америкалик рэпер Канье Уэст Марк Цукербергдан миллиард доллар қарз сўради

ШОУ-БИЗНЕС 15.02.2016, 14:26
Америкалик рэпер Канье Уэст Марк Цукербергдан миллиард доллар қарз сўради

Америкалик рэпер Канье Уэст Facebook асосчиси Марк Цукербергдан миллиард доллар пул сўради, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Рэпер ўз истагини Twitter ижтимоий тармоғи орқали билдирди. У шунингдек, барча мухлисларидан бу маълумотни Цукербергга етказишни сўраган. 

“Марк Цукерберг, илтимос Канье Уэстнинг ғояларига миллиард доллар сармоя кирит”, — деб ёзди рэпер 14 февраль куни.

Мазкур пост 27 минг марта ретвит қилинган. 

Уэст бундан олдин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали бир неча марта Facebook асосчисига мурожаат қилган эди. 
“Марк Цукерберг, биламан, эртага сенинг туғилган кунинг. Аммо эртагача менга қўнғироқ қила олмайсанми?” , —  деб ёзган эди Канье 15 февраль куни. 

Бир неча дақиқадан сўнг эса у “Марк, мен сендан оммавий равишда ёрдам сўраяпман” дея қўшимча қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1