Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 15.02.2016, 14:53
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди

15 февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти зиёратчиларидан иборат дастлабки гуруҳлар умра ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими хабар бермоқда.

«Умра-2016» баҳор мавсуми давомида 5500 нафар фуқароларнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.

Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 8 нафар ишчи гуруҳ, 8 нафар ошпаз ва 27 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.

Ўн кунлик умра сафари давомида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, «Нур Мавадда» меҳмонхонасида истиқомат қилишлари режалаштирилган. Макка шаҳрида эса «Намаа Мавадда» меҳмонхонаси зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилган бўлиб, умрачилар у ерда 7 кун давомида бўлишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўртасидаги келишувга кўра, «Умра-2016» баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 15 февралдан 26 мартга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1