1

Доғистондаги терактларда уч нафар полициячи ва худкуш ҳалок бўлди

ДУНЁ 15.02.2016, 15:33
Доғистондаги терактларда уч нафар полициячи ва худкуш ҳалок бўлди

15 февраль куни Доғистоннинг Жомикент ЙҲХБ пости яқинида юз берган портлаш тўрт кишининг ҳаётига нуқта қўйди. Яна 5 киши жиддий жароҳат олди. Хабарларда айтилишича, улардан бири жиддий жароҳатланган ва оғир аҳволда.

Маълумотларга кўра, постда кўрик учун тўхтатилган Лада Приора автомобили портлатиб юборилган. Дастлабки тахминларга кўра, теракт худкуш томонидан амалга оширилган. Аввалроқ, автомобилнинг газ балон ускунаси носозлиги оқибатида портлаб кетгани тахмин қилинганди.

Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч кишига етди. Улардан бири маҳаллий полициячи, иккинчиси Мордовиядан жалб этилган полиция ходимидир. Воқеа жойидан яна бир номаълум шахснинг жасади топилган, таҳминларга кўра, у портлашни уюштирган худкуш, дея хабар беради ТАСС агентлигига Доғистон ҳуқуқ тартибор органлари.

Республика ҳуқуқ тартибот органларининг берган маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса “Жанубий террорчилик гуруҳи” жангарилари томонидан амалга оширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1