1

Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт қамоққа олинди

ДУНЁ 15.02.2016, 17:02
Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт қамоққа олинди

Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт порахўрликда айблангани боис бугундан 19 ойлик қамоқ жазосини ўташни бошлади, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Эхуд Ольмерт 2014 йилда Қуддус шаҳри мэри лавозимида хизмат қилаётганда “Холилэнд” яшаш комплекси қурилишига рухсат бериш учун пора олганликда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 

2015 йилнинг декабрь ойида қамоқ жазоси 18 ойга қисқартирилди, ўтган ҳафтада эса тергов ишларига ҳалақит берганлиги учун яна 1 ой қамоқ жазоси қўшилди. Ольмертнинг ўзи эса бу айбни бўйнига олмади, у порахўрликда айблангандан кейин бош вазирлик лавозимидан кетишга мажбур бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1