1

ОАВ: Германия йил охиригача яна ярим миллион қочоқни кутмоқда

ДУНЁ 16.02.2016, 07:08
ОАВ: Германия йил охиригача яна ярим миллион қочоқни кутмоқда

Германия ҳукумати 2016 йилда мамлакатга яна 500 минг нафар қочоқ келишини тахмин қилмоқда, бу ҳақда газета Rheinische Post немис газетаси Меҳнат Федерал вазирлигига асосланган ҳолда хабар беради.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Германия ИИВ вазири Томас де Мезьер қочоқлар ва миграция ишлари бўйича Федерал бошқарма раҳбари Франк-Юрген Вайзега 500 минг нафар қочоқни кутиб олишга тайёр туришни маълум қилган.

2015 йилда Германияга 1,1 миллион қочоқ кирган. ЕС Frontex агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Евроиттифоққа 1,8 миллион муҳожир ташриф буюрган. Евроиттифоқнинг маълумотларига кўра, ҳозирги дунёдаги муҳожирлар инқирози — Иккинчи жаҳон уруши йилларидан бери энг йириги саналади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1