АсосийJamiyat

Қўқон шаҳри меҳмонларига ҳокимнинг ўзи гидлик вазифасини ўтаб берди

'Қўқон шаҳри меҳмонларига ҳокимнинг ўзи гидлик вазифасини ўтаб берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2-4 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, “Ҳунармандлар” уюшмаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида Инфотур ташкил қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида берилган топшириғи асосида ташкиллаштирилган тадбир иштирокчилари Қўқон шаҳри марказий темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди.  

Меҳмонларни кутиб олганлар қаторида Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Aҳмедов, Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи М. Темировлар ҳам бор эди.

Режага кўра ИНФОТУР иштирокчилари Қўқон шаҳрининг диққатга созовор объэктлари билан танишдилар. Шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновнинг шахсан ўзи ҳар бир объэкт ва Қўқон тўғрисидаги маълумотлар билан таништириб журналистлар учун гид вазифасини ўтаб берди.

Қўқон XVIII асрга келганда Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига айланди. Aйниқса XIX аср бошларида бу давлат Қўқон хонлиги деб эълон қилингач, унинг мавқейи янада ортиб кетди. Тез орада Марказий Осиёнинг катта қисмини эгаллаган Қўқон хонлиги қўшни давлатлар билан сиёсий-дипломатик алоқаларни кучайдирди.

Бу нарсаларнинг ҳаммасини “Қўқон давлат музей-қўриқхонаси”да кўриш мумкин. Мазкур музей 1925 йилда, собиқ Қўқон хони Худоёрхон ўрдасида ташкил этилган. Халқ орасида “Худоёрхон ўрдаси” номи билан машҳур бўлган мазкур бино 1873 йилда қуриб битказилган ва Фарғона меъморчилик мактабининг ноёб намунаси ҳисобланади. Музейда 47 мингдан ортиқ асори атиқалар сақланиб, уни бир йилда ўрта ҳисобда 300 минг тамошабин кўриб кетади. Шу қаторда Қўқоннинг калониял даври ёдгорликлари ҳам таништириб ўтилди.  

Кейинги маскан “Жомеъ амалий санъат музейи” бўлиб, у 1990 йилда, Қўқон хони Умархон даврида (1787-1822 йй) қурилган Жомеъ масжиди биносида ташкил этилган. Унинг экспозисиясида Қўқоннинг ноёб амалий санъати намуналари намойиш этилади. Масжиднинг ўзи эса, Маказий Осиёда ягона усулда – 98 устунли очиқ айвон ва 99-чи устун сифатида қурилган минора билан уйғунлашган ноёб бино саналади. Сўнгги маскан, “Буюк алломалар музейи” булди. Бу музей 2018 йилда, Муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифлари жараёнида очилган. У замонавий андазадаги меъморий бинода жойлашган бўлиб, ундан Фарғона водийсидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий-адабий мероси ва ҳаёт йўлларини акс эттирувчи экспозисия жой олган.

Бошқа янгиликлар