АсосийShou-biznes

Баҳром Назаров навбатдаги клипни суратга олди (Фото)

Хонанда Баҳром Назаров йил бошида суратга олинган “Сочи билан бўйи тенг қизни кўрдим” деб номланган видео кетма-кетлик билан кифояланмасдан яна бир клипга қўл урди. 

“Қарамадинг” деб номланган қўшиқ Назаровнинг “Истиқлол” санъат саройидаги концерт дастурида куйланган бўлиб, тарона хонанданинг ижодий жамоаси ҳамда мухлисларига ёққани сабабли клип суратга олишга қарор қилинди. 

Қўшиқ сўзи Нурулло Остонга, мусиқаси Нодир Умаровга, клип ғояси эса Фарҳод Бадаловга тегишли. Клипни суратга олиш Рауф Набиевга ишониб топширилди. 

Тез кунларда ажойиб қўшиқ ҳамда клипга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

    

    Бошқа янгиликлар