Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “Мажнун” фильмидан олинган видеолавҳалар аллақачон фильмга нисбатан мухлислар қизиқишини уйғотиб бўлди. Инстаграм саҳифасида деярли ҳар бир санъаткор фильмга ўз муносабатини билдириб, уни кутаётганини ёзиб қолдирган. Бироқ фильмда бош қаҳрамон образини яратган актёр Улуғбек Қодировнинг ўзи нимадандир норози. Хўш, бунга сабаб нима?
Улуғбек Қодиров: “Фильмга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Сценарий, режиссура, операторлик ишлари кўнгилдагидек. Бироқ актёрни алдаш куракда турмайдиган иш. Ҳаётимни хавф остига қўйдим. Режиссёр эса фильм суратга олиб бўлингач, ҳеч нарса бўлмагандай иш тутяпти. Эртага бошқа режиссёрлар ҳам фильми зўр чиқиши учун актёрни истаган кўйига солса. Режиссёрнинг актёрга нисабатан бундай муносабатини қандай тушуниш мумкин?”
Улуғбек Қодировнинг бундай иддаоларига режиссёрнинг қандай ҳаракати сабаб бўлди?
Журналист Садоқат Аллаберганованинг “Даракчи” газетасининг 7-сонда чиқадиган мақоласи орқали бу ҳақда батафсил билиб олишингиз мумкин.
Айтиш жоизки, фильм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган бўлиб, унда Матёқуб Матчонов, Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Асал Шодиева, Раъно Шодиева, Раъно Зокирова сингари актёрлар роль ижро этган.