Россиянинг Москва шаҳридаги Домодедово аэропортига йўловчиларидан бири вафот этган самолёт қўндирилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
“Ашхобод-Минск йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортидаги йўловчилардан бири вафот этиши муносабати билан шошилинч қўнишни амалга оширди. Тахминларга кўра, 1965 йилда туғилган эркак юрак-қон томир касаллигидан вафот этган”, —дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.





