1

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Зика вирусига қарши курашиш учун 56 миллион доллар маблағ зарур

ДУНЁ 18.02.2016, 10:28
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Зика вирусига қарши курашиш учун 56 миллион доллар маблағ зарур

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вирусига қарши курашиш бўйича жавоб ҳаракатлари режасини белгилади, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Зика вирусига қарши курашиш учун 56 миллион доллар маблағ зарур. Эпидемиологик назоратни кучайтириш, чивинларга қарши курашиш, вакциналар тадқиқотини жадаллаштириш режага киритилган. Тадқиқотлар Зика вирусининг инсон организмида қанча вақт давомида фаол бўлишини аниқлаб бериши лозим. Февраль ойидан бошлаб Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси туфайли халқаро фавқулодда вазиятни эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1