Швеция пойтахти Стокгольм шаҳридаги турк маданият маркази биносида портлаш рўй берди, оқибатда марказ биноси вайрон бўлди деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Портлаш вақтида бино ичкарисида ҳеч ким бўлмаган. Полиция гумондорларни, портлаш сабабларини аниқлашга киришди. Воқеа жойида ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар ишламоқда. Бу Стокгольмда сўнгги ойларда рўй берган илк воқеа эмас. 26 январь куни Швеция пойтахтининг савдо мажмуаларидан бири портлатилган эди.